Ўтган йил мамлакатимиздаги барча соҳалар сингари футболга ҳам тараққиёт келтирди.

Ёшларга футбол мактабларида яратилган шароитлар бир мунча яхшиланди, Андижонда жаҳон талаблари даражасидаги академия ишга туширилди. Жамоамиз ҳам ёшларни тарбиялаш борасида янги ютуқларга эришди. Умид қиламизки, кириб келаётган навбатдаги йилда барча таркиблар турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, ишқибозларга қувонч бахш этишади. "Пахтакор" футбол клуби бутун Ўзбекистон аҳлини тобора яқинлашиб келаётган 2011 йил билан табриклайди. Барчангизга янги йилда доимо бахт, омад, саломатлик, ёр бўлсин! Юртимизни тинчлик ва барака ҳеч қачон тарк этмасин!


XtGem Forum catalog